Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:06

Поп бозори


Озодликнинг мобил мухбири Наманганнинг Попига айланиб бориб, олиб келган суратларни муштарийларимиз эътиборига ҳавола қилишимизни сўради.

Яқинда Наманган вилояти, Поп туманида яшовчи дўстларим мени меҳмонга чақиришди.

Ҳозир таътилдалигим сабаб, водийга отландим.

Дўстларим мени Попда оқиб ўтадиган Сирдарё бўйига олиб боришди, дам олдик, талабалик даврларимизни эсладик, хуллас жуда яхши вақт ўтказдик.

Якшанба куни, ҳамма кўчада, бозор-ўчарга шошган. Мен ҳам Попдаги бозорни кўргим келди. Оломонга қўшилдим.

Бебозор кунлари ишлайдиган Деҳқон бозорида таъмирлаш ишлари бораётгани сабаб, ҳамма “пастки маҳалла”даги бозорга бораркан.

Дўстларимнинг айтишича, якшанба куни катта бозор ўша пастдаги катта кўчада бўларкан.

Машиналар тўпланиб турган жойга бориб, бозорга олиб борадиган Дамасга чиқдим.

Машина катта кўчанинг қоқ ўртасига келганда тўхтади. Қарасам, якшанба куни машина юрадиган кўчанинг ярми ёпилиб, “бозорчилар”га бериларкан.

Аслида бозор учун илгари пиллани қайта ишлаш цехи бўлган жой ажратилган экан.

Савдогарлар ва ҳар-хил қишлоқлардан келадиган аҳоли кўплиги боис бозор катта кўчага уланиб кетган.

Бозорни айланарканман, ҳали кабоб, ҳали зиравор, яна нималарнингдир ҳиди димоғимга урилди.

Бозор ичида юриб, ҳали ҳам шундай бозорлар борлигига ҳайрон қолдим ва бозор тугагандан сўнг бир нечта сурат олдим.

XS
SM
MD
LG