Линклар

Афғонистон мудофаа вазири истеъфо берди


Абдул Раҳим Вардак парламент қарорини ҳурмат қилиши тўғрисида баёнот берди.

Абдул Раҳим Вардак парламент қарорини ҳурмат қилиши тўғрисида баёнот берди.

Афғонистон мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардак истеъфо берди.

Вазир парламентнинг шанба кунги мажлисида хавфсизлик кучлари кейинги пайтлардаги қатор портлашлар ва ҳужумларнинг олдини ололмагани учун кескин танқид қилинган ва унга ишончсизлик билдирилган эди.

Абдул Раҳим Вардак парламент қарорини ҳурмат қилиши тўғрисида баёнот берди.

Аввалроқ вазирлар маҳкамасининг яна бир аъзоси – ички ишлар вазири Бисмиллоҳ Муҳаммадий Хон истеъфо берган эди.

Парламент аъзолари Покистон билан чегарада қуролли тўқнашувлар юз бергани ҳамда бир неча юқори лавозимли давлат амалдорининг жанггарилар томонидан ўлдирилгани учун ички ишлар вазирига ҳам ишончсизлик билдирган эдилар.
XS
SM
MD
LG