Линклар

Бүгүн Москвада концерт бераётган америкалик машҳур поп-юлдуз Мадонна Pussy Riot гуруҳи билан боғлиқ ишга ўз муносабатини билдирар экан, мана бундай деди.

-Мен цензурага қаршиман, мен ҳар доим фикр билдириш эркинлигини қўллаб-қувватлаб келганман. Pussy Riot қизларига, албатта, адолатсиз муносабатда бўлмақдалар. Агар суд уларни 7 йилга озодликдан маҳрум қилса, бу – фожеадир, деди Мадонна концерти бошланиши арафасида.

Pussy Riot гуруҳи аъзолари устидан Москванинг Хамовники туман судида ўтказилаётган судда прокурор судланувчиларни 3 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Прокурор фикрича, судланаётган қизларнинг безорилик қилгани тўла исботланган.
Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич безорилик ва Рус Православ черковини ҳақоратлаганликда айбланмоқда.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Рус православ черковининг бош ибодатхонаси - Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайда!” дея куйлаган эди.
XS
SM
MD
LG