Линклар

logo-print
Бугун ўзбекистонлик спортчилар Лондон Ёзги Олимпиадасида байдаркачи Юлия Борзова 500 метрга сузиш бўйича саралаш мусобақаларининг ярим финалида 8 иштирокчи орасида 8-ўринни олди ва олимпиада билан хайрлашди.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Анастасия Свечникова найза улоқтириш бўйича мусобақада жуда паст кўрсаткичдаги натижани кўрсатди ва кейинги босқичга ўта олмади.

Яна бир енгил атлетикачи Юлия Тарасова узоқликка сакраш беллашувида қатнашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:05 да бошланади.

Энг енгил вазн тоифасида қатнашаётган боксчи Жасурбек Латипов (52 кг) ярим финалга чиқиш учун мўғулистонлик Тугстсогт Намбаярга қарши рингга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 га белгиланган.

Ҳозирча Ўзбекистон битта бронза медал билан турнир жадвалининг 61-поғонасида турибди.
XS
SM
MD
LG