Линклар

logo-print

Эркин микрофон суҳбатдошларидан бири Лондон ёзги олимпиадасида ўзбек спортчилари кўрсатаётган натижалардан хафсаласи пир бўлиб шундай деди.

30 миллион аҳолидан наҳотки олтин оладиган спортчи чиқмаса?!

Ўзбекистондаги 30 миллион аҳоли ичидан наҳотки Олимпиада олтин медалини оладиган спортчи чиқмаса, дейди қашқадарёлик 48 яшар Амирқул ака.

- Мен Қашқадарë вилояти, Китоб туманиданман. Бугун телевизорда кўрдим Ўзбекистон 61-ўринда турибди экан. Аббос Атоевнинг рингга тушганини ҳам кўрдим. Айтмоқчиманки, Ўзбекистоннинг ичида 30 миллион аҳоли ичидан наҳотки 10та олтин медаллик чиқмайди? Хотин-қизларимиздан йўқ, йигитларимиз ҳам жуда кам бўлаяпти. Мана Қозоғистонда 15 миллион аҳоли бор...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


Қизимни зўрлашди, жиноятчилар жазосиз қолди

Фарғонанинг Данғара туманидан қўнғироқ қилган Исроилжон ака икки йил аввал 23 яшар қизини эркаклар зўрлагани, лекин жиноятчилар жазосиз қолганидан куюнади.

- Қизимни 2010 йилда 8 киши зўрлаган. Шуни мен милицияга берганман. Шу пайтгача болаларнинг пулини олиб, мен тараф бўлмай келди. Мени ҳеч ким нима қилмаяпти. Чора кўрилсин, дейди, милициялар яна ўзининг билганини қилаверади. Нима қилишга ҳам каллам қотиб қолди.

Озодлик: Қизингизни нима учун зўрлашган?

- Дамасга чиққанда ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG