Линклар

logo-print

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Шуҳрат Исматов давлат лавозимини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан айбланаётган Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Шуҳрат Исматов устидан маҳкама жараёнлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган жиноят иши материалларига кўра, ҳоким ўринбосари фуқароларнинг мурожаатлари, тадбиркорлик эркинлиги ва кафолатлари ҳақидаги қонун ҳужжатларини мунтазам равишда поймол қилиб келган.

Маҳаллий фуқароларга ер участкалари тақсимлашда мансаб ваколати доираларидан ташқарига чиқиб, таниш-билишчиликка йўл қўйган.

Шуҳрат Исматов шу йилнинг май ойи охирида Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ҳибсга олинган ва Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси (Тоштурма)да сақланиб келган. У 42 ёшда бўлиб, туман ҳокимлигида турли лавозимларда ишлаб келаётганди, дейди “Озодлик”ка хабар етказган манба.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг канцелария бўлими қонунга кўра, судланувчи, унинг шахси ва ишига оид маълумотларнинг иш бўйича жарлбанувчи, судланувчи ва унинг ҳимоячилари ҳамда бошқа тегишли ваколатли органларига тақдим этилиши мумкинлигини таъкидлаб, мухбирларимизнинг бу борадаги сўровига рад жавоби берди.
XS
SM
MD
LG