Линклар

logo-print
2011 йили Аризона штатида уюштирилган қуролли ҳужумда 6 одамни ўлдириб, АҚШ Конгресси аъзосини оғир яралаган Жаред Ли Лохнер ўз айбига иқрор бўлди.

Аввалроқ мазкур жиноят ишини кўриб чиқаётган судя Ларри Бёрнс Лохнернинг шизофренияси етарлича даволангани ва у ўзига қўйилган айбловлар кўламини тушуна олиши ҳақидаги тиббий хулосани маъқуллаган эди.

Айбига иқрор бўлган Лохнерга энди ўлим жазоси эмас, балки бир умрлик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Эслатамиз, Жаред Лохнер 2011 йилнинг 8 январида Тусон шаҳрида Конгресс аъзоси Габриэл Гиффордс ва унинг тарафдорлари йиғинида отишма уюштирган.

Воқеа чоғида олти киши ўлган. Қурбонлар орасида 9 яшар қизча ва бир федерал судя бўлган.

Олган жароҳатларидан ҳамон даволанаётган Габриэл Гиффордс АҚШ Конгрессидан кетишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG