Линклар

Сўнгги икки ҳафта мобайнида жамоатчиликка кўринмай келган Сурия президенти Башар Ассад сешанба куни давлат телеканалида чиқиш қилди.

Телеканалда Ассад Эроннинг махсус элчиси ва олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг яқин маслаҳатчиси Саид Жалилий билан учрашгани кўрсатилган.

Учрашув чоғида Сурия президенти давлат кучлари мамлакатни "террористлардан тозалаши"ни яна бир бор таъкидлади.

Жалилий эса Теҳрон Ассад ва унинг ҳукуматига ёрдам беришда давом этишини ваъда қилди.

Башар Ассаднинг 22 июлдан буён телевиденияда чиқиш қилмаётгани ва мамлакат Бош вазири Риёд Ҳижобнинг оиласи билан Иорданияга қочгани қатор тахмин ва миш-мишларга сабаб бўлаётган эди.
XS
SM
MD
LG