Линклар

logo-print
Афғонистон миллий армияси униформасида бўлган икки қуролли шахс НАТО ҳарбийларини ўққа тутди ва бир АҚШ аскарини ўлдирди.

Бу ҳақда ўз баёнотида маълум қилган Ҳарбий алянс воқеа ўрганилаётганини билдирди.

Сешанба куни рўй берган отишма афғон армияси аскарлари ёки уларга қарашли униформаларни кийган шахслар тарафидан уюштирилаётган биринчи ҳужум эмас.

Йил бошидан бери шу каби "яшилга кўк" номини олган (береткалар рангидан келиб чиққан ҳолда - таҳр.) ҳужумларда НАТОнинг 25 нафардан аскари ҳалок бўлган. 2011 йили бу кўрсаткич 20 нафарга тенг эди.
XS
SM
MD
LG