Линклар

logo-print
Қуролланган гуруҳ Мисрнинг Исроил билан чегарасига яқин бўлган Синай минтақасида хавфсизлик назорат пунктини ўққа тутди.

MENA давлат ахборот агентлигига кўра, отишмалар сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси ҳам давом этган.

Қурбонлар ёки жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мазкур воқеа сўнгги уч кун ичида Миср-Исроил чегараси яқинида юз берган иккинчи отишма бўлди.

Якшанба куни мамлакатнинг Ғазо ҳудуди билан чегарасида қуролли гуруҳ 15 нафар полициячини ўлдириб, яна 17 кишини яралаган эди.

Душанба куни Миср президенти Муҳаммад Мурсий Синай минтақаси “тўла назорат”га олинишини айтиб, жангарилар қилмишларига яраша жазо олишини ваъда қилган эди.

Миср Бош вазири Ҳешам Қандил билан телефон орқали боғланган АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қоҳиранинг хавфсизлик ҳаракатларини қўллашини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG