Линклар

Олий суд бош вазирни сўроққа чақирди


Суратда: Покистон бош вазири Рожа Парвез Ашраф.

Суратда: Покистон бош вазири Рожа Парвез Ашраф.

Покистон Олий суди мамлакат бош вазири Рожа Парвез Ашрафни ўз мажлисига чақирди.

Суд бош вазирдан нима учун президент Осиф Али Зардорийга қарши коррупцияга доир жиноят ишини қайта тиклаш тўғрисида шу пайтгача фармойиш бермагани сабабини сўрамоқчи.

Икки ой муқаддам Олий суд бош вазирлик лавозимини Ашрафгача эгаллаб келган Юсуф Ризо Ғилонийни истеъфога чиқарган, бунга унинг президентга қарши тўхтаб қолган жиноят ишини қайта тикламагани, демакки судга ҳурматсизлиги сабаб бўлган эди.

Покистон Олий суди ўтган ҳафтада бир қатор олий лавозимли давлат амалдорларини судга ҳурматсизлик кўрсатгани учун жиноий жавобгарликка тортишдан сақловчи яқинда кучга кирган қонунни Конституцияга зид, деб атаган эди.
XS
SM
MD
LG