Линклар

Pussy Riot устидан ҳукм қачон ўқилиши бугун билинади


Pussy Riot гуруҳи аъзоларига бугун сўнгги сўз берилиши кутилмоқда.

Pussy Riot гуруҳи аъзоларига бугун сўнгги сўз берилиши кутилмоқда.

Pussy Riot гуруҳи аъзолари устидан Москванинг Хамовники туман судида ўтказилаётган суднинг бугунги мажлисида судланувчиларга сўнгги сўз берилиши кутилмоқда.

Шундан сўнг суд ҳукм ўқиладиган кунни эълон қилади.

Суднинг кечаги мажлисида прокурор судланувчиларни 3 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Прокурор фикрича, судланаётган қизларнинг безорилик қилгани тўла исботланган.

Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич безорилик ва Рус Православ черковини ҳақоратлаганликда айбланмоқда.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Рус православ черковининг бош ибодатхонаси - Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайда!” дея куйлаган эди.
XS
SM
MD
LG