Линклар

logo-print

Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор деганлари рост, шекилли. “Ўздунробита” уяли алоқа ширкатининг ёпилиши миллионлаб одамни тўрвасини йўқотган гадодек сарсону саргардон қилгани бор гап. Қарангки, болохонадор сўкишу, теша тегмаган қарғишларга сабаб бўлган бу воқеа ўзбек халқ оғзаки ижодининг тараққиётига ҳам туртки берибди.

Facebook тармоғидаги гап-гаштакларни кузатсангиз, сиз ҳам шундай хулосага келишингиз тайин. Цукерберг ҳаққига дуо қила-қила виртуал оламда чақчақлашаётган юзерлар ўзбек мақолларининг янги талқинлари билан бўлишмоқдалар. Фейсбукча фолклор намуналаридан айримларини Сизга ҳам илиндик.

Мақолу маталларнинг маромига етмаган ўринлари бор, албатта. Лекин уларда бугуннинг нафаси келиб тургани эътиборимизни тортди.

Элдан чиқсанг ҳам, хизмат доирасидан чиқма.

Йигит кишига 40 сим-карта оз.

Янги рақам олмай, эскисини сотма.

“Юсел”нинг бергани – кўргилик, “МТС”нинг бергани – тўйгулик.

“МТС” сенга айтаман, “Юсел” сен эшит.

“Гап” билан шошма, иш билан шош! (“Юсел”нинг “Гап” тарифи назарда тутилган)

Бели оғримаганнинг сим-карта улашишини кўр.

“МТС” ишлайди, “Билайн” тишлайди.

Касални яширсанг, антенна йўқлиги ошкор қилади.

Абонентнинг ози яхши, қизнинг нози.

“Юсел” овга чиқди, орқасидан ғавғо чиқди.

Текин сим-карта қопқонда бўлади.

“Юсел” беиллат бўлмас, “МТС” – беҳикмат.

Ўз компаниянг – ўлан тўшагинг.

Онасининг телефонини кўриб, қизини ол!

Аёл кишининг контактлари қирқта туяга юк бўлади.

Бегона сим-карта – девона сим-карта.

“Узмобайл”да VIP бўлгунча, “МТС”да қарздор бўл!

Абонентнинг югургани – “Пайнет”гача.

“Пайнет”дан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли.

Телефон бор, телефонларнинг нақшидир, телефон бор, пейжер ундан яхшидир.

Ким “Юсел” бирла “Билайн”га қанча қилма тарбият, ит бўлур доғи эшак, бўлмаслар асло “МТС”!

Бир абонентга етти компания ота-она.

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, “Юсел” гапирсин!

Баланс кундамас, кунида тугайди.

Чиққан СМС чиғириқдан ташқари.

СМСга пули куйган гудокниям ўйлаб ташлайди.

Онанинг кўнгли “iPhone”да, боланинг кўнгли “iPad”да.

“iPhone” бузилса – ўтин, қиз бузилса – хотин.

Жон куйдирмасанг cим-карта қайда, бир кун навбатда турмасанг, уяли алоқа қайда?!

Иш иштаҳа очар, дангаса “Пайнет” очар.

Кореядаги “Samsung Galaxy”дан Янгиободдаги “Моторола” яхши.

Телефони йўқ, сим-картаси йўқнинг устидан кулибди.

Етти марта гудок ташлаб, бир марта қўнғироқ қил.

“МегаФон” кўзини сузмаса, “МТС” алоқани узмайди.

Бўладиган телефон заряднигидан маълум.

Телефонли уй бозор – телефонсиз уй мозор.

Бой бойга боқар, мижозлар “Юсел”га оқар.

“МТС” билганни “Билайн” билмас.

Айрилганни “Билайн” ер, бўлинганни “Юсел”.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG