Линклар

logo-print
Россиянинг “МТС” компанияси Ўзбекистоннинг монополияга қарши идоралари қарорларини қонунга хилоф, деб ҳисоблайди улар устидан Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган тартибда шикоят қилади, деб хабар қилди 8 август куни “МТС” матбуот котиби Валерия Кузьменко.

У куни кеча Озодлик саволларига жавоб берар экан, “МТС” ширкати Ўзбекистондаги манфаатларини фақат қонуний йўллар билан ҳимоя қилажагини билдирган эди.

Ширкат вакилининг айтишича, Ўзбекистоннинг монополияга қарши тузилмасининг 16 минтақавий бошқармаси 6-7 август кунлари ёппасига текширув ўтказган “МТС”нинг шўъба корхонаси “Ўздунробита” монополияга қарши қонунни, истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни ҳамда реклама тўғрисидаги қонунни бузгани тўғрисида қарорлар чиқарган монополияга қарши органлар хулосасича “Ўздунробита” 80 миллион долларли зарар етказган.

МТС вакилига кўра, текширувлардан чиқарилган хулосалар асоссиздир.

“Ўздунробита” ширкатига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати 17 июл куни 31 июлга қадар 10 иш кунига тўхтатилган эди.

30 июл куни Тошкент шаҳар Хўжалик суди Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги даъво аризаси асосида бу муддатни яна уч ойга узайтирди.

Шу кунгача Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари "Ўздунробита"нинг бир неча топ-менежерига, хусусан, ширкатга бир неча йил бош директорлик қилиб келган Беҳзод Аҳмедовга нисбатан айблов эълон қилган.
XS
SM
MD
LG