Линклар

logo-print

Россия ўз генералининг Сурияда ҳалок бўлганини рад этди


Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси рус генерали Сурияда исёнчилар қўлидан ҳалок бўлгани тўғрисида бугун пайдо бўлган хабарни рад этди.

“Ал-Арабия” телеканали исёнчилардан олинган маълумотга таяниб, Сурия мудофаа вазири ва Бош штаби бошлиғи маслаҳатчиси бўлиб ишлаган генерал Владимир Кожиев Сурия мухолифатчилари томонидан ўтказилган амалиётлардан бири давомида ўлдирилганини хабар қилган эди.

Исёнчиларга кўра, мазкур воқеа Сурия режими ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувларга Россия арлашганини кўрсатади.

“Интерфакс” агентлигига кўра, Россия мудофаа вазирлиги Россия армиясида Кожиев фамилияли генерал хизмат қилмайди.

Бошқа бир манбага кўра, Владимир Кожиев исмли генерал-майор бўлган ва у аввалроқ Сурия мудофаа вазири маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Ҳозирда у истеъфода ва Москвада яшайди.
XS
SM
MD
LG