Линклар

Солиҳий: Қўлга олинган эронликлар зиёратчилар эди, холос


Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий

Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий

Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳийнинг чоршанба кунги баёнотига кўра, суриялик исёнчилар томонидан ўғрилаб кетилган 48 эронликнинг бир гуруҳи Эрон исломий инқилоби посбонлари қўшинининг истеъфодаги аъзолари ҳамда истеъфодаги ҳарбий хизматчилардир.

Солиҳий баёнотига таяниб Эроннинг ISNA агентлигининг хабар қилишича, шанба куни ўғирланган 48 эронлик Дамашққа диний зиёрат қилиш учун борган эди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг баёноти у Анқара сафаридан қайтгач янгради.
Туркия пойтахтида Солиҳий сешанба куни бу мамлакат ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли билан учрашди.

Учрашувда исёнчилар томонидан ўғирланган Эрон фуқароларидан иборат катта гуруҳ тақдири муҳокама қилинди.

Али Акбар Солиҳий мазкур масала ечимига кўмак кўрсатишини сўраб Туркия ва Қатарга мурожаат қилган.

Эрон ва Туркиянинг Суриядаги можарога ёндошуви икки хилдир.

Туркия раҳбарияти Башар Асад режимини бир неча бор кескин танқид қилган, Сурия мухолифатининг баъзи етакчилари Туркияда истиқомат қилиб турибди.
Эрон эса, аксинча, расмий Дамашқнинг энг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG