Линклар

Pussy Riot устидан ҳукм 17 августда ўқилади


Pussy Riot устидан ўтказилаётган судловни жамоатчилик катта қизиқиш билан кузатмоқда

Pussy Riot устидан ўтказилаётган судловни жамоатчилик катта қизиқиш билан кузатмоқда

Pussy Riot гуруҳи аъзолари устидан Москванинг Хамовники туман суди ҳукми 17 августда эълон қилинади.

Гуруҳ аъзолари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич безорилик ва Рус Православ черковини ҳақоратлаганликда айбланмоқда.

Надежда Толоконникова бугун ўзининг суд мажлисидаги “сўнгги сўзи”да Россия ҳукуматини авторитарликда ва инсон ҳуқуқларини топтаётганликда, черковни иккиюзламачликда айблади.

Суднинг кечаги мажлисида прокурор судланувчиларни 3 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Прокурор фикрича, судланаётган қизларнинг безорилик қилгани тўла исботланган.
Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Рус православ черковининг бош ибодатхонаси - Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайда!” дея куйлаган эди.
XS
SM
MD
LG