Линклар

Марсдан Ерга рангли суратлар етиб келди


Марсюрарни бошқариш марказида олинган сурат

Марсюрарни бошқариш марказида олинган сурат

Американинг "Curiosity" марсюрари Марсдан Ерга илк рангли суратларни юборди.

Хабарларга кўра, суратларда Марс сайёрасидаги Гейл кратери тасвирланган.

"Curiosity" марсюрари 8 ойдан ортиқроқ давом этган парвоздан кейин душанба куни айнан Гейл кратерига қўнган эди.

Мутахассислар, суратларнинг етиб келгани марсюрарнинг камераси ишлаётгани исботидир, демоқда. Айтилишича, марсюрар камераси ҳам йирик пландаги, ҳам кенгқамровли тасвирларни суратга ололади.
XS
SM
MD
LG