Линклар

Халқаро футбол уюшмаси ФИФА дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Cўнгги рейтинг эълон қилинган кундан ҳозирга қадар бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилаб, 63-ўринга келиб жойлашди.

ФИФА рейтинг тузаётганда сўнгги тўрт йиллик натижаларидан ҳам кўз юммайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон икки поғона юқорига кўтарилишга муваффақ бўлган. Бу Осиё миқёсида бешинчи кўрсаткичдир. Ўзбекистондан олдинда Япония (22), Австралия (24), Жанубий Корея (29) ва Эрон (48) мамлакатлари бормоқда.
XS
SM
MD
LG