Линклар

Халқаро Олимпия қўмитаси Лондон Олимпиадасида Камерундан келган 7 спортчи бедарак экани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитасига Камерун Олимпия қўмитаси хабар берган. Камерун делегацияси раҳбари Давид Оджонгнинг айтишича, беш боксчи, сузувчи ва футболчи қиз Лондонга келганидан сўнг йўқолиб қолган. Бунинг сабаблари ҳозирча номаълум.

Бедарак кетган спортчиларнинг визаси ноябр ойида якунланиши хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG