Линклар

Сурия ҳукумати Алеппо (Ҳалаб) шаҳрнининг жанубий қисмидаги энг йирик Салоҳиддин туманини исёнчилардан тозалаб, ўз назоратига олганини билдирди.

Бир неча кунлардан бери қақшатғич жанглар бораётган Алеппо шаҳри исёнчиларнинг “Сурия озод армияси” томонидан назорат қилинаётган эди.

Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги исёнчиларнинг асосий қисми ўлдирилганини, ўнлаб исёнчилар, жумладан, ёлланган ажнабий ҳарбийлар асир олинганини хабар қилди.

Исёнчилар бу хабарни рад этди, айни пайтда президент Башар Асадага содиқ кучлар Салоҳиддин туманида “варварларча ҳужум” олиб бораётганини тасдиқлади.

Суриялик фаолларга кўра, чоршанба куни Алеппода камида 24 одам ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам яраланган.

Иордания расмийлари душанба куни исёнчилар томонига ўтган Суриянинг собиқ Бош вазири Риёд Ҳижоб Иорданияга келгани ҳақидаги маълумотни чоршанба куни тасдиқлади. Унинг аниқ манзили сир тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG