Линклар

logo-print
Немис Матиас Штайнер учун 105 кг дан юқори тоифадаги оғир атлетика бўйича Олимпиада мусобақалари фожиага айланди.

Штайнер 196 кг лик штангани ушлаб туролмади ва уни гарданига тушириб юборди. Қарийб 200 кг оғирлик спортчини букиб ташлади. Унга шифокорлар ва хизмат кўрсаувчи ходимлар ёрдамга югурди, аммо атлет ўрнидан тура олди ва зални мустақил равишда тарк этди. Бироқ у касалхонага бориб кўрикдан ўтишга мажбур бўлди.

Шифокорлар таниқли немис штангачисида оғир шикастлар йўқлигини аниқлашди. “Шифокорлар жиддий нарса топишмади”, - дейди германиялик оғир атлетикачиларнинг бош мураббийси Франк Мантек.
XS
SM
MD
LG