Линклар

Қозоғистон Қирғизистон Бош прокукратурасидан қозоқ ҳуқуқ ҳимоячиси Александр Осадченкони расмий Остонага топширишни илтимос қилмоқда.

Қирғизистон Бош прокуратурасининг билдиришича, Осадченкони Қозоғистонга қайтариш масаласи унинг қочқинлик сўраб берган аризаси юзасидан қарор чиқарилганидан сўнггина ҳал этилади.

Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Александр Осадченко қозоқ ҳукумати томонидан сиёсий таъқиб қилинаётганини билдириб, 6 август куни Қирғизистондан бошпана сўраган. Унинг аризаси олти ой мобайнида кўриб чиқилади.

Александр Осадченкони қозоқ ҳуқуқ –тартибот тузилмалари ходимлари Бишкекда ноқонуний қўлга олмоқчи бўлган. Аммо қирғиз милицияси бунга йўл қўймаган. Айни пайтда Александр Осадченко вазият ойдинлашгунига қадар Бишкекдаги ҳибсхоналардан бирида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG