Линклар

Татаристонда “Катакомба сектаси” ёки Файзраҳмончилар деб аталаётган мусулмонлар гуруҳининг 4 аъзоси болаларга ноинсоний муомалада бўлганликда айбланмоқда.

Маълумотга кўра, мазкур секта аъзолари болаларни ўн йилдан бери вентиляция, қуёш нури ва иссиқлик етиб келмайдиган ертўлада сақлаган. Сектанинг 83 ёшли раҳбари Файзраҳмон Сатторовга асосий айблов билдирилган.

Ҳукумат тузилмалари ярим ой шакли ўрнатилган минорали уч қаватли бино ертўласини текширганларида, бу ерда 70 одам, жумладан 27 бола катакомбаларга ўхшатиб қазилган катакларда яшаётганини аниқлаган. Улар жуда ҳароб аҳволда бўлган.

Болаларнинг айримлари мана шу ер остида туғилган ва ҳеч қачон қуёш нурини кўрмаган. Бу ердан топилган энг ёш бола 18 ойлик, энг катта бола – 17 ёшли қиз. Унинг ҳомиладор экани аниқланган.
XS
SM
MD
LG