Линклар

logo-print
Жорий йил 30 июлидан 8 августга қадар 1117 нафар Ўзбекистон фуқароси умра амалини адо этиш учун Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида бўлишди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётлари зиёратчиларни олтита рейсда Тошкентдан Жидда шаҳарига етказди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълумотига кўра, ҳозирда 429 нафар зиёратчи, битта ишчи гуруҳи ва бир ошпаз Мадинада ва 686 нафар зиёратчи, битта ишчи гуруҳи ва бир нафар ошпаз Маккада зиёрат ва ибодат билан машғул бўлмоқда.

Умра зиёратчиларининг биринчи гуруҳи 9 август куни маҳаллий вақт билан соат 19да Тошкентга етиб келиши режаланган.

2012 йил 1 мартдан 21 апрелгача давом этган бахорги "Умра-2012" зиëратига Ўзбекистондан қарийб 4000 киши борган эди.
XS
SM
MD
LG