Линклар

logo-print

Қозоғистонда мустақил журналист калтаклаб кетилди


Қозоғистондаги журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи “Одил сўз” ташкилоти Қозоғистон мухолифати журналисти Остона шаҳрида номаълум шахслар томонидан аёвсиз калтаклаб кетилганини хабар қилди.

Ташкилотга кўра, Уларбек Байтайлақ 8 август куни эрталаб ўз уйи яқинида калтакланган.

Ҳужум оқибатида унга оғир тан жароҳати етган ва ҳозир касалхонада даволданмоқда.

Озодлик радиосининг Қозоқ хизматига кўра, Қозоғистон Миллий архиви ходими бўлган Байтайлақ мухолифатнинг "Дат", "Тўртинчи ҳокимият" газеталари ва "Алтын тамыр" журнали учун мақолалар ёзган.
XS
SM
MD
LG