Линклар

Светлана Ортиқова: Суд тизимида коррупция бор, у билан курашаяпмиз!

  • Алишер Сиддиқ

Светлана Артикова

Светлана Артикова

Ўзбекистон президентининг суд тизими ходимларига иқтисодий имтиёзларни тақдим этишга қаратилган фармонини изоҳлаган Светлана Ортиқова шундай деди.

Шу ой бошида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов суд тизими ходимларининг ижтимоий ҳимоясига оид фармон чиқаргани ҳақида айтган эдик.

“Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, 2012 йилнинг 1-августидан бошлаб Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари, хўжалик судлари судяларига бир қанча моддий имтиёзлар, ижтимоий енгилликлар берилди.

Жумладан, уларнинг маошлари оширилди, даромад солиғи бекор қилинди, ижарага олинадиган уй-жой тўловлари учун ойлик компенсациялар тўланадиган бўлди. Шунингдек, суд тизими ходимларига имтиёзли ипотека олиш имкониятлари ҳам берилди.

Ушбу фармоннинг аҳамияти, суд тизимига оид ислоҳотлар, судяларнинг реал ойликлари ва бу тизимдаги коррупция муаммосини шарҳлашни сўраб, Озодлик радиоси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судяларни танлаш ва лавозимига тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси раиси, Ўзбекистон Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқовага мурожаат қилди.

Светлана Ортиқованинг айтишича, ҳозирда суд ходимларнинг ижтимоий ҳимояси бекорга кун тартибига қўйилмаяпти.

Озодлик: Бу фармон билан Ислом Каримов судяларнинг ижтимоий ҳимояси заиф эканлиги тан олаяптими?

- Агар фармонга эътибор берсангиз, гап фақат ойликлар оширилиши ҳақида кетмаяпти. Уй жой олишда ипотека берилиши, ижара тўловларига компенсация, ва энг асосийси судяларнинг малака оширишлари ҳақида ҳам таъкидлаб ўтилган.

Озодлик: Бу фармонни коррупцияга қарши кураш сифатида қабул қилиш мумкинми?

- Албатта. Ўзбекистонда қабул қилинаётган барча қонун, қарор ва фармонлар замирида коррупцияга қарши кураш ётибди. Фақат буни айримлар бошқача талқин қилишади. Суд тизимида ҳам коррупция иллати бор ва унга қарши курашиш керак.

Озодлик: Порахўрлик бу тизим билан боғлиқ бўлган ғов эмасми?

- Агар порахўрлик иллати бутун дунё мамлакатларини безовта қилмаганида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти коррупцияга қарши алоҳида конвенция қабул қилмаган бўлар эди. Лекин биз саволни бошқача қўйишимиз керак, яъни, “коррупция иллати билан у ёки бу давлат қай тарзда курашмоқда?”. Ўзбекистон шу конвенцияни 2008 йилда ратификация қилганидан кейин, босқичма-босқич шу иллат билан курашаяпди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судяларни танлаш ва лавозимига тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси раиси Светлана Ортиқова билан тўлиқ суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:




Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG