Линклар

“Чех ҳаво йўллари” (Czech Airlines - ČSA) авиаширкати ёзги жадвал бўйича ҳафтасига икки марта, чоршанба ва якшанба кунлари Прага-Тошкент, пайшанба ва душанба кунлари Тошкент-Прагага йўналишида парвозларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистондаги туризм мавсуми ва мижозлар манфаатини ҳисобга олиб ČSA куз фаслида Прага-Тошкент йўналиши бўйича яна саккизта қўшимча рейсни амалга оширишмоқчи.

Чехия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси консули Роман Массарикнинг Озодликка айтишича, ČSA самолётлари 14, 21, 28 сентябр ва 12 октябр кунлари Прага-Тошкент йўналиши бўйича тўртта рейсни амалга оширади. 15, 22, 29 ва 13 октябр кунлари самолётлар Тошкентдан Прагага қайтади.

Қишки парвозлар жадвали бўйича ČSA самолётлари Прага-Тошкент йўналишида фақат чоршанба кунлари Прага-Тошкент, пайшанба кунлари эса Тошкент-Прага йўналишида парвоз қилиши режалаган.
XS
SM
MD
LG