Линклар

Франция элчиси: ФТД Ўзбекистонда илк лойиҳани молиялаштиради


Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готье/

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готье/

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готье мамлакатда фаолият бошлаган Франция тараққиёт дастури яқин ойларда илк лойиҳани молиялаштиришига умид билдирди.

Элчи Готье амалга оширилиши режаланган лойиҳага оид тафсилотларга тўхталмади.

12news.uz Интернет нашри хабарига кўра, Франция тараққиёт дастури ўтган йил июн ойида Ўзбекистонда фаолият юритишга рухсат олган.

Октябр ойида ташкилот вакиллари Ўзбекистондаги қатор расмий идоралар, жумладан, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимияти расмийлари билан учрашулар ўтказган.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 354 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан икки баробардан кўпроқдир.
XS
SM
MD
LG