Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:35

Ўзбекистонда ўзини тақводор деб билувчилар кўп


Ўзбекистон халқаро ташкилотлар томонидан диний эркинликлар чекланган мамлакат деб кўрилишига қарамасдан ўзини тақводор ҳисобловчилар кўп.
Ўзбекистон халқаро ташкилотлар томонидан диний эркинликлар чекланган мамлакат деб кўрилишига қарамасдан ўзини тақводор ҳисобловчилар кўп.

Дунё бўйлаб ўзини тақводор деб ҳисоблайдиганлар сони пасайиб бормоқда. Gallup халқаро тадиқот маркази ўтказган сўров натижалари хулосаси шундай. Gallup чиқарган хулосаларига кўра, фаровонлик даражаси юқори мамлакатларда тақводорлик даражаси пастороқ бўлиб, фаровонлиги пастроқ мамлакатлар аҳолилари ўзлари аксинча тақоводорроқ деб ҳисоблаш тенденцияси бор. Ўзбекистонлик сўров иштирокчиларининг 79 фоизи ўзларини тақводор, деб билиши, 2 фоизи эса даҳрий, деб ҳисоблашини айтган.

Gallup халқаро тадқиқот маркази ўтказган сўров ҳисоботи Дин ва атеизм индекси 2012, деб номланади.

57 мамлакатда ўтказилган сўровда 52 мингга яқин одам қатнашган. Сўровнинг буддойи қатнашчилари орасида ўзларини тақводор деб ҳисоблайдиганлар энг кўп бўлиб чиқди, бу кўрсаткич яҳудийлар орасида энг паст бўлиб чиқди.

Буддойиларнинг 97 фоизи, портестант насронийларнинг 83 фоизи, католикларнинг 81 фоизи, индуизм вакилларининг 80 фоизи ўзларини тақводор, дея билишини таъкидлаган. Бунда ўзларини тақводор деб атай оладиган мусулмонлар 74 фоизга, яҳудийлар эса атиги 38 фоизга тушиб кетганини қайд этишди тадқиқотчилар.

Gallup бу каби тадқиқотни охирги марта 2005 йилда ўтказган ва сўнгги натижалар, ўшандан бери дунё бўйлаб тақводорлик даражаси 9 фоизга тушгани, атеизм эса 3 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Бу эса жаҳон аҳолиси орасида диндорлик даражасининг жиддий тарзда камайганидан даракдир.

Gallup маркази хулосаларига кўра, одамларнинг тақводорлиги билан фаровонлиги ўртасида бевосита боғлиқлик бор. Бунда одам қанча фаровонроқ яшаса, тақводорлиги шунча сусаяди демоқда тадқиқотчилар. Масалан, фаровонлик даражаси паст кишилар ўзига тўқроқ қатламга қараганда 17 фоизга тақводорроқдир, деган ҳисоб-китоб берилади Дин ва атеизм индекси 2012 ҳисоботида.

Айни пайтда сўровда қатнашган ўзбекистонликларнинг 79 фоизи ўзларини тақводор, дея атай олишини айтган, бу эса масалан, Туркия (23%) ёки Хитойга (14%) нисбатан анча юқорироқдир.

Бу қанчалик ўзбекистонликлар фаровонлик даражаси билан боғлиқгини айтиш қийин, лекин Ўзбекистон халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари томонидан диний эркинликлар чекланган мамлакатлар сирасига қўшилишига қарамасдан бундай натижа кўрсатилгани ўзига хос маънога эга дейиш мумкин.

Озодлик билан бу хусусда суҳбатлашган ўзбекистонликлар ўзларини диндор деб билишлари, лекин тақводор дея атай олмасликларини айтишди.

- Фақат ўқиëтганим беш вақт намоз билан мана рўза тутаяпман. Унақа жуда тақволи, дин тўғрисида ҳамма амалларни бажараëтганимиз йўқ. Худо қодир қилса, Худо давлат берса, ҳажларга бориш, бешта шартлар бору, ҳали уларни қилиб олмадик. Фақат намоз билан рўзамиз бўлаяпти бизларни. Қолганларини қилиш ҳам насиб қилсин., дейди тошкентлик уй бекаси Гулчеҳра опа.

Ўзбекистондаги телеканаллардан бирида ишлайдиган журналист ҳамкасбимиз эса зиёлиларнинг аксари каби ўзини тақводор дея атай олмаслигини айтади.

- Бу савол зиëлиларга унча ўринли эмас. Зиëлилар биласиз, имкониятдан келиб чиқади, ишдан келиб чиқади. Анча пайтдан бери телевидениеда ишлайман. Биз хоҳлаган тақдирда ҳам беш маҳал бажара олмаймиз. 54 га кирганман, ҳали намозга кирганим йўқ. Лекин Қуръон таржимасини ўқиб чиқдим., дейди ўзбекистонлик журналист.

Gallup тадқиқотида ўзларини тақводор деб ҳсиобламайдиган мамлакатлар орасида биринчи бешликда Хитой (14%), Япония (16%), Чехия (20%), Туркия (23%) ва Швеция (29%) ўрин олди.

Хитой, Япония ва Чехия ўзларини атеист деб ҳисобловчилар кўп бўлган мамлакатлар қаторидан ҳам ўрин олди.

Прагалик 50 ёшли Йитка Шрумова бундай кўрсаткичдан хайрон қолмаганини айтади.

- Биз чехлар буни биламиз. Танишларим орасида черковга борадиган ёки уйда ибодат қиладиганларни билмайман. Лекин менимча бу социалистик ва коммунистик ўтмишимиздан қолган мерос бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки ўша пайтларда турли босимлар боис одамлар диндор ва тақводорлигини ошкор қилишдан қўрқар эди. Мен албатта ўзимни атеист деб аташни истамас эдим, чунки масалан, бошимга бирор муаммо тушиб қолган пайтларда, Ўзидан мадад сўрашга тушиб қоламан. Лекин кўпчилик чехлар каби мен ҳам кундалик ҳаётда тақводор эмасман, дейди чехиялик Йитка Шрумова.

Gallup марказининг Дин ва атеизм индекси 2012 ҳисоботига кўра, ўзларини тақводор ҳисоблайдиганлар энг кўп мамлакатлар Гана (96%), Нигерия (93%), Арманистон (92%) ва Македониядир (90%).

Ашаддий атеистлар эса, Хитой (47%), Япония, (31%) Чехия (30%) ва Францияда (29%) кўп эканини айтишмоқда тадқиқотчилар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:23 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG