Линклар

Ўзбекистон бош вазирига янги ўринбосар тайинланди


Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ Адҳам Икромов Маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича Бош вазирнинг янги ўринбосари этиб тайинланди.

2009 йил апрел ойидан бери Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган Адҳам Икромов 7 августдан бошлаб янги лавозимда фаолият бошлаган.

Икромовнинг ўрнини шу пайтгача унинг биринчи ўринбосари бўлиб келган Анвар Алимов эгаллаган.

Айни пайтда, Ўзбекистон президенти фармонига кўра, Фотиҳ Жалолов Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов бир неча йил давомида Ўзбекистон Миллий теле-радиокампаниясининг “Ўзбектелефилм” студиясига раҳбарлик қилган.
XS
SM
MD
LG