Линклар

Лондон Олимпиадасида ўзбекистонлик Светлана Радзивил аёллар ўртасида баландликка сакраш бўйича саралаш мусобқасида 34 спортчи орасида энг яхши натижа кўрсатиб, финалга ўтди.

Ўзбек спортчиси 1 метр 96 сантиметр баландликка сакрай олди. Мазкур мусобақада иштирок этган яна бир ўзбек спортчиси Надия Дусанова 1 метр 85 сантиметр баландликка сакраб, 20-ўринни эгаллади ва финал мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасидаги мусобақанинг финал босқичи 11 август куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG