Линклар

logo-print
Бугун ўзбекистонлик олти спортчи Лондон Олимпиадасида спортнинг тўрт тури бўйича мусобақларда қатнашади.

Каное бўйича Вадим Менков ва Юлия Борзова, бадиий гимнастика бўйича Уляна Трофимова, курашчилар Дилшод Мансуров ва Суслан Тигиев, боксчи Аббос Атоев Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилади.

Менков 7 август куни каное бўйича 1000 метрлик масофага ўтказилган А гуруҳи мусобақасида 4-ўринни эгаллаган эди. Бугун у 200 метр масофада мусобақалашади. Гимнастикачи Уляна Трофимова эса 9 августда ўтган эркин дастур мусобақасида 20 –ўринни эгаллаган.

Аввалги мусобақаларда икки рақибини мағлуб этган боксчи Аббос Атоев эса бугун финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун 75 кило вазин тоифасида япониялик Рийота Муратага қарши рингга чиқади.
XS
SM
MD
LG