Линклар

Мексикада 14 эркак оммаввий қотиллик қурбони бўлди


Мексика шимолидаги Сан ЛУис Потоси шаҳрида аввалроқ Коауимла штатидан ўғирлаб кетилган 14 эркакнинг жасади топилди.

Полицияга кўра, жасадлар штат марказидаги ёнилғи қуйиш шаҳобчаларидан бирига ташлаб кетилган юк автомашинаси ичидан топилган.

Сўнгги йилларда бу каби оммавий қотилликлар Мексика шимолида тез-тез содир этилмоқда. Бу ҳолат наркосотувчиларнинг ўз маҳсулотларини сотувчи бозорни кенгайтириш учун олиб бораётган кураши сифатида изоҳланмоқда.
XS
SM
MD
LG