Линклар

Афғонистонда уч нафар АҚШ аскари ҳалок бўлди


Ҳелманд Вилоятининг Сангин туманида партул назоратини ўтаётган АҚШ аскари, 2012 йил 10 июл.

Ҳелманд Вилоятининг Сангин туманида партул назоратини ўтаётган АҚШ аскари, 2012 йил 10 июл.

Афғонистон армияси формасини кийган шахс Ҳелманд вилоятида уч нафар АҚШ аскарини отиб ўлдирди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар матбуот котиби ҳужум уюштирган шахс афғон аскари бўлганми, ё толиб жанггарисими, аниқланмоқда, дея маълум қилди.

Ҳужум қилган шахс ўлдирилдими, ёки қўлга олиндими маълум қилинмади.

Афғонистон расмийларига кўра, ҳалок бўлган америкаликлар махсус кучлар аъзоси бўлган ва улар пайшанба куни Сангин туманида учрашув ўтказаётган пайтда отиб ўлдирилган.

НАТО маълумотига кўра, жорий йил январ ойидан бери 24та шу каби ҳужум уюштирилгани оқибатида 28 киши ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG