Линклар

logo-print

Лахдар Брахимий Сурия бўйича БМТ-Араб Лигаси вакили бўлиши мумкин


Лахдар Брахими, Хартум ш., 2012 йил 27 май.

Лахдар Брахими, Хартум ш., 2012 йил 27 май.

БМТ дипломатлари Жазоир собиқ ташқи ишлар вазири Лахдар Брахимий 31 август куни истеъфога чиқадиган Кофи Аннан ўрнига БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича янги махсус вакили этиб тайинланиши кутилаётганини айтмоқда.

БМТ дипломатларига кўра, агар Брахимий рад қилмаса, унинг махсус вакил этиб тайинлангани келаси ҳафта бошида расман эълон қилинади.

2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари уюштирилганидан кейин Лахдар Брахимий БМТнинг Афғонистондаги вакили, 2003 йилда АҚШ етакчилигидаги кучлар Ироққа бостириб кирганидан кейин эса БМТнинг Ироқдаги вакили этиб тайинланган эди.

Кофи Аннан Сурия бўйича таклиф қилган олти банддан иборат тинчлик дастури амалга ошмагани сабабли ўтган ҳафта истеъфога чиқишга қарор қилганини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG