Линклар

logo-print

Ўзбекистон орқали хориж юклари ташилиши тартибига ўзгартиш киритилди


Ўзбекистон ҳукумати хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириши, мамлакат ҳудудида бўлиши, транзит юк ташиши ва чиқишига оид тартибга 1 августдан бошлаб ўзгартиш киритди.

Янги тартибга мувофиқ юк ташувчи хорижий автотранспорт оғирлиги 50 тоннадан ошса, ҳар бир километр йўл учун бир АҚШ доллари миқдорида пул тўлайди.

“Норма” қонунчилик Интернет саҳифасига кўра, “Ўзавтойўл” давлат ширкати берадиган махсус рухсатсиз катта ҳажмдаги ва оғир юклар ташийдиган транспорт воситаларининг умумий автомобил йўлларидан фойдаланиши таъқиқланган.

Ҳужжатларни расмийлаштириш ва таранзит юклар учун бадал тўланганини назорат қилиш вазифаси божхона органлари зиммасига юклатилган.
XS
SM
MD
LG