Линклар

Фарғона вилоятининг жануби-шарқий қисмидаги Лоғон посёлкаси яқинида тупроқнинг ноёб тури ҳисобланган ишқорли бентонит захираси борлиги аниқланди.

Газета.уз нашри хабарига кўра, ишқорли бентонит захираси ҳажмини аниқлаш ишларини Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Геология ва геофизика институти олимлари билан бирга ишлаб чиқарувчилар ва бошқа илмий ташкилотлар мутахассислари ўтказган.

Геология ва геофизика институти директор ўринбосари Носир Шукуровга кўра, ишқорли бентонит қишлоқ хўжалик, қурилиш, кимё саноати ва бошқа соҳаларда қўлланилиши мумкин.

Тадқиқот натижасида Фарғонадан топилган ишқорли бентонит сув билан аралаштирилганида унинг ҳажми йиригма баробаргача катталашиши аниқланган.
XS
SM
MD
LG