Линклар

logo-print
Ucell мобил алоқа оператори абонентлари янги жорий қилинган “Абитуриент-2012” хизмати орқали Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари натижасини СМС орқали билиб олиши мумкин.

Ўзбекистондаги Интернет нашрлари хабарига кўра, кириш имтиҳони натижасини билишни хоҳлаган абитуриент жавоблар варақаси номерини СМС орқали 5151 рақамига жўнатиши кифоя.

СМС жавобида варақа номери, олий ўқув юртининг коди, абитуриет неча балл олгани, шунингдек, танлов натижаси (грант асосида ўқишга киргани, шартнома асосида ўқишга киргани ёки ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмагани) тўғрисида маълумот олади.

“Абитуриент-2012” хизматидан Давлат тест маркази кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилганидан кейин фойдаланиш мумкин.

5151 рақамига битта СМС жўнатиш нархи $ 0.75ни ташкил қилади.

Келган СМС учун ҳақ олинмайди.
XS
SM
MD
LG