Линклар

logo-print
Лондонда давом этаётган ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида 75 килограммгача бўлган вазндаги боксчилар жангида ўзбекистонлик Аббос Атоев 10 август куни ярим финал босқичида япониялик Рио Муратага қарши рингга тушди.

Биринчи раундда Атоев 4:1 ҳисобида олдинга чиқди.

Аммо ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси охирги уч дақиқада ғалабани бой берди.

Аббос Атоев ва Рио Мурата ўртасидаги жанг 13:12 ҳисобида япониялик боксчи фойдасига ҳал бўлди.

Бу билан Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иккинчи бронза медалини қўлга киритиб жамоалар рўйхатида 72 ўриндан 66 ўринга кўтарилди.
XS
SM
MD
LG