Линклар

logo-print
Тожикистонда махсус хизмат генерали Абдулла Назаровни ўлдирганликда гумонланаётган 4 кишидан 2 нафари ўз ихтиёри билан таслим бўлди.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тарқатган маълумотда айтилишича, дала қўмондони Толиб Айембековнинг акаси ва унинг ҳайдовчиси ўз ихтиёри билан Хоруғдаги милиция бошқармасига келган. Улар генерал Назаровни ўлдирганларини тан олгани ёки бу айбловни рад этганлари ҳақида маълумот берилмаган.

Тоғли Бадахшон мухтор вилояти махсус хизмати раҳбари Абдулла Назаров 21 июл куни ўлдириб кетилган эди. Ҳукумат генералнинг ўлимида дала қўмондони Айембеков тарафдороларини айблаган ва 24-25 июл кунлари Тоғли Бадахшонда махсус ҳарбий амалиёт ўтказган эди. Амалиёт пайтида ҳар икки томондан 70 дан ортиқ одам ўлдирилгани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG