Линклар

Сурия ва Иордания чегарасида қуролли тўқнашув содир этилди. Бу ҳақда Sky News телеканали ва Reuters агентлиги воқеа гувоҳларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Сурия мухолифати Иордания томони қочқинларни ўз ҳудудига ўтказмаслик мақсадида биринчи бўлиб ўқ отганини иддао қилмоқда. Тўқнашувда ҳар икки томондан бронетехника қўлланилган.

Reutersнинг Иордания ҳукуматидаги манбаси отишма бўлганини тасдиқлади ва Иордания томонидан қурбонлар бўлмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG