Линклар

Сурияда президент Башар Асадга содиқ кучлар ва исёнчилар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.

Алеппо (Ҳалаб) шаҳрида бўлган жангларда камида 10 одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ал Маядин шаҳрида эса исёнчилар махсус хизмат биносини эгаллаб олгани ва бинони қўриқлаётган 13 ҳарбийни отиб ташлагани хабар қилинди. Исёнчилар бу ерда учта разведка ходимини асир олган.

Вашингтон эса Асад режимини қўллаб-қувватлаётган Ливандаги Хизбуллоҳ гуруҳига нисбатан санкциялар жорий этди.
XS
SM
MD
LG