Линклар

logo-print
2012 йил 11 август куни Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоаси ўйинчиларининг авиаҳалокатга учраганига 33 йил тўлди.

1979 йил 11 август куни Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск йўналишида парвоз қилаётган Ту-134 русумдаги учқич Челябинскдан Кишинев шаҳрига учиб кетаётган учқич билан Украинанинг Днепродзержинск вилояти "Куриловка" қишлоғи осмонида тўқнашиб кетган.

Самолётлардан бирида “Пахтакор” жамоасининг 17 аъзоси, жумладан, ўйинчилар, мураббий Игдай Тазетдинов ҳамда жамоа иш юритувчиси ва врачи бўлган.

Фожеада пахтакорчиларнинг барчаси ҳалок бўлган. Орадан 33 йил ўтганига қарамай, қурбон бўлган футболчилар яқинлари ва “Пахтакор” жамоаси ишқибозлари бу санани доим ёд этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG