Линклар

АҚШ: Ромни вице президентликка Райнни номзод қилиб кўрсатмоқчи


Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлган Мит Ромни.

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлган Мит Ромни.

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлган Мит Ромни 11 август куни конгрессмен Пол Райнни веце президент лавозимига номзод қилиб кўрсатиши кутилмоқда.

Ромни Вержиния, Шимолий Каролина, Флорида ва Огайо штатларига автобусда тўрт кунлик сафар қилиб сайловчилар билан учрашади.

Массачусетс штати собиқ губернатори Ромни ушбу муҳим сайловолди кампанияси давомида ўзига ким ҳамроҳ бўлишини эълон қилиши режаланган.

Ромнининг сайловолди кампанияси аъзолари у вице президентликка кимни танлаганини айтмади.

Бироқ АҚШдаги оммавий ахборот воситалари Ромни вице президентликка Райнни танлагани тўғрисида хабар тарқатди.

Ноябр ойида ўтказиладиган сайловда АҚШ президенти лавозими учун Демократик партиядан Барак Обама, вице президент лавозими учун Жозеф Байден кураш олиб боради.
XS
SM
MD
LG