Линклар

logo-print

Афғонистон фуқароси америкалик уч аскарни отди


Ҳелманд вилоятининг Гармшер туманидаги АҚШ аскарлари.

Ҳелманд вилоятининг Гармшер туманидаги АҚШ аскарлари.

Афғонистон жанубида жойлашган НАТО базасининг афғонистонлик ходими уч нафар АҚШ аскарини отиб ўлдирди.

Бу билан шу ҳафтада ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган АҚШ ҳарбийлари сони етти кишига етди.

НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари АҚШ аскарларига ҳужум Ҳелманд вилоятининг Гармшер туманида жума куни кечқурун амалга оширилганини билдирди.

Америка аскарларини отган афғонистонлик ҳарбий формада бўлмаган. У базага қандай қилиб қурол олиб киргани ҳозирча маълум эмас.

Халқаро кучлар мазкур воқеа тафсилоти ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.

10 август куни Ҳелманд вилоятида Афғонистон армияси формасидаги шахс АҚШ махсус кучларининг уч аскарни отиб ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG