Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Лондонда ўтаётган ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган мусулмон давлатларнинг аёл спортчиларини табриклади.

Мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан жума куни Оқ Уйда уюштирилган қабул маросимида сўзлаган АҚШ президенти олимпиада ўйинлари тарихида илк бор ҳамма жамоалар таркибида аёл спортчилар қатнашганини урғулади.

“Биз буни қутлашимиз лозим”, дея баёнот берди Барак Обама.

Бу йилги Олимпиада ўйинларида Саудия Арабистони, Қатар ва Бруней жамоалари таркибида биринчи марта аёл спортчилар ҳам қатнашди.
XS
SM
MD
LG