Линклар

logo-print
Лондонда давом этаётган ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида 11 август куни медал учун кураш олиб борган ўзбекистонлик тўрт спортчининг ҳаммаси мағлуб бўлди.

Таквандо бўйича 67 килограммдан оғир вазндаги аёллар беллашувда ўзбекистонлик Наталя Маматова франциялик рақиби Анне-Каролин Граффга 17:9 ҳисобида ютқазди.

Каное бўйича 200 метр масофага ўтказилган финал мусобақасида, фотофиниш натижасига кўра, ўзбекистонлик Вадим Менков 16 спортчи ичида маррага ўнинчи бўлиб етиб келди. 7 август куни 1000 метр масофага ўтказилган мусобақада Менков 4-ўринни эгаллаган эди.

Таквандо бўйича 80 килограммдан оғир вазндаги эркаклар беллашувда ўзбекистонлик Акмал Эргашев малилик Даба Модибо Кейтага 13:4 ҳисобида бой берди.

Эркин кураш бўйича 84 килограммгача бўлган вазндаги беллашувда ўзбекистонлик Заурбек Сохиев украиналик Ибрагим Алдатовга 3:1 ҳисобида ютқазди.

Лондон олимпиадасида Ўзбекистон олимпия жамоаси шу кунгача учта бронза медални қўлга киритиб жамоалар рўйхатида 69 ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG