Линклар

Тбилиси суди грузин мухолифатчисига $12 млн жарима солди


"Грузия орзуси" мухолифат коалицияси лидери, миллиардер Бидзина Иванишвили.

"Грузия орзуси" мухолифат коалицияси лидери, миллиардер Бидзина Иванишвили.

Тбилиси шаҳар суди “Грузия орзуси” мухолифат коалицияси лидери Бидзина Иванишвилига 12 миллион АҚШ долларидан кўпроқ жарима тўлаш мажбуриятини юклади.

Иванишвили ўзи ташкил қилган коалицияни қўллаш учун ўз ҳисоб рақамидан маблағ олгани учун ана шундай жазога тортилди.

Грузия қонунчилигига кўра, ўз сиёсий мақсадларини очиқлаган ҳар қандай фуқаро сайловолди даврида йирик маблағларни қаерга сарфлаётгани юзасидан изоҳ бериши шарт. Суд Иванишвилини ўз ҳисобидан 3 миллион долларга яқин маблағни улар қаерга сарфланиши бўйича изоҳ бермасдан олганликда айблаган.

Грузиялик мухолифатчининг адвокатлари суд ҳукмидан рози эмас. Улар ҳукм юзасидан юқори инстанция судига аппеляция тартибида шикоят аризаси топшириш ниятини билдирганлар.
XS
SM
MD
LG