Линклар

Афғонистонда 11 полициячи ўлдирилди


Афғонистон ғарбида 11 нафар полициячи ўз касбдоши томонидан отиб ўлдирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳамкасбларини отган полициячи ҳуқуқ-тартибот идоралари сафига кириб олган Толибон агенти бўлган.

Полициячиларга ҳужум Нимрўз вилоятининг Дилором туманида содир бўлди.

Жума куни НАТО қўмондонлиги остида коалиция кучларининг 6 нафар ҳарбийси афғонлар ҳужуми қурбонига айланганди.

Коалиция кучлари вакили генерал Гюнтер Кац бу нохуш ҳодисалар Афғонистондаги умумий вазиятни акс эттирмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG